UzBarca.Ru
KirishRo'yxatdan o'tish
Reklama:
» Fanatuz.ru - yangicha futbol menejer.
Это'О: Умид қиламанки, Салоҳ "Челси"да ўтказган кунларимизни эслайди
. Qo‘shdi: ASADBEK
. 09.11.2018, 13:38 – . 36

.
Айни дамда Қатарнинг “Қатар СК” клубида тўп сураётган ҳужумчи Самюэль Это'О “Ливерпул” форварди Муҳаммад Салоҳ билан “Челси”даги хотиралари ҳақида гапириб ўтди.
“Умид қиламанки, Салоҳ “Челси”даги омадсиз ўйинларидан сўнг "Стэмфорд Бриж"нинг кийиниш хонасида бирга ўтирган ўша кунларни эслайди. Мен унга яхши футболчи эканлигини ва фақат бироз сабрли бўлиши кераклигини қайта-қайта таъкидладим, вақти келиб буюк футболчи бўлишини айтдим. Ҳозир у катта меҳнат ва кучли хоҳиш эвазига шундай даражага эришди. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ, у ажойиб футболчи. У ҳозирги ўйинлари билан бемалол “Олтин тўп”га даъвогарлик қилиши мумкин”, -дейди камерунлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Это'О ва Салоҳ ўз даврида “Челси”да бирга тўп суришган.
Fikrlar
Fikr bildirish uchun saytimizdan ro‘yxatdan o‘tishingiz kerak.
Umumiy: 1