UzBarca.Ru
KirishRo'yxatdan o'tish
Reklama:
» Fanatuz.ru - yangicha futbol menejer.
malkomni taqdiri nima b6ladi?
. Qo‘shdi: ASADBEK
. 09.11.2018, 11:10 – . 84

.
Бразилиялик футболчи Ла Лигада ярим соат ҳам ўйнамаган бўлсада, Усмон Дембеленинг қишда кетиши унга имкониятлар эшигини очиши мумкин. Хўш, ўйин амалиётига эга бўлмаётган Малком учун каталонияликлар сафидаги фаолияти омадли якун топадими? Қуйида шу ҳақида муҳокама қиламиз.
Малком диққат марказида? Шу йил ёзида «Бордо»дан «Камп Ноу»га кўчиб ўтган ёш футболчи вазият тақозоси билан ўйиндан четда қолиб кетди.
Бразилиялик футболчи «Барселона»да ўзини кўрсатишда сусткашликка йўл қўйди ва захирага михланиб қолди. У ҳатто сўнгги дақиқаларда бўлса ҳам майдонга тушиш бахтидан мосуво қолиб кетмоқда.
Бироқ уни ҳисобдан чиқариш учун вақт ҳали эртамасми? Унинг январда клубдан кетиши ҳақидаги гап-сўзларга қарамай тақдир унга имкониятлар тўла янги эшигини очиши мумкин.
«Барса» «Рома»га учадиган самолётини кутиб ўтирган йигитчани сўнгги дақиқаларда 41 миллион евро эвазига илиб кетганди. 21 ёшли футболчи римликлар билан шартноманинг барча шартларига рози эди.
25 дақиқа! Эрнесто Валверде унга Ла Лига доирасида шунча вақт ўйин амалиёти берди. Чемпионлар Лигасидаги кўрсаткич эса бундан ҳам баттар. Гуруҳ босқичининг дастлабки уч турида у бирорта ўйинда майдонга тушгани ҳам йўқ
Бироқ тўртинчи турда у «Интер»га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда майдонга тушиб жамоаси учун муҳим гол уришга муваффақ бўлди.
Малком Қирол Кубоги доирасида «Культурал Леонеса»га қарши ўйинни илк дақиқалардан бошлади. У бу ўйинда ўзининг бироз бўлсада спорт формасида эканлигини исботлай олди.
Ёш футболчини қийин вазиятда қолгани устидан кулиш осон. Аммо у «Камп Ноу»да ҳали ўз сўзини айтади. Унинг келиши учун қаттиқ курашган каталонияликлар учун Малком асосий трансфер мақсади эмасди.
«Челси» вакили Виллиан каталонияликларнинг рўйхатида биринчи ўринда эди. «Кўклар» эса Антонио Конте қўли остида бахтсиз футболчига айланган вакилини янги бош мураббий Маурисио Сарри бошқарувида ўйнаб кетишини кутишга қарор қилди.
Бундан кейин Малком Лионель Месси, Луис Суарес ва Филиппе Коутиньолардан кейин асосий танловга айланиш учун ташриф буюрди. Энди эса бошқа бир вариант пайдо бўлди. Қийинчиликка учраб келаётган яна бир футболчи Усмон Дембеленинг «кўк-анорранглилар» сафидан кетиши Малкомга жамоада қолиб ўзини кўрсатиш имкониятларини очиб беради.
«Боруссия Дортмунд» собиқ вакилининг айни вақтда клубдалиги ва айнан у захирадан кўпроқ туширилаётгани Малкомга «Барселона»да ҳатто иккинчи даражали бўлиш имкониятидан мосуво қилмоқда. Унинг бахтига клуб сафида ўзини кўрсата олмаётгани Эрнесто Вальверде билан боғлиқ шахсий муносабатлари эмас. Ёки бошқа бирининг шахсий қарашлари туфайли содир бўлаётгани йўқ.
Ушбу қийин вазиятда футболчи ва унинг яқинлари вазиятга оптимистик қарашмоқда. Мураббийга қарши гапиришдан тийилмоқда. Унга Вальверде кўпроқ ўйин амалиётини ваъда қилаётгани, ёки январда клубни тарк этиши мумкинлиги борасида кўплаб саволларга қарши келмоқда.
«Тушунтириш қийин. Барча футболчилар мослашиши керак. Малкомда ҳам буни амалга оширишга вақт бор ва кам бўлсада ўйин амалиётига эга бўлмоқда.» – деди унинг агенти Жуниор Мингелла октябрда RAC1 га берган интервьюсида.
«Унга имконият берилганида у ўз сифатини кўрсатади. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ўйинга ташна. У ҳозирги вазиятни ёқтирмаяпти, аммо у эътиборини жамлаган ва иштиёқи баландю.»
Янги йил Малком учун хушхабар билан бошланиши мумкин. Айни вақтда ҳамма Малком эмас, Дембеленинг кетиши борасида гапирмоқда. Каталониядаги манбаларга кўра клуб франциялик футболчини январда сотувга қўяди. 105 миллион еврога олиб келинган футболчи 12 ойдан бироз кўп ўйнаб «Барселона» билан ҳам хайрлашиши мумкин.
Дембеленинг кетиши ўз-ўзидан Малкомнинг клубдаги имкониятларини оширади. Бироқ барчаси Дембеленинг кетишига боғлиқ.
Manba: stadion.uz/
Fikrlar
Fikr bildirish uchun saytimizdan ro‘yxatdan o‘tishingiz kerak.
Umumiy: 5